Ассалому алайкум! Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Кўзимга ёш кeлиши жуда қийин. Баъзан ўзимни мажбурласам ҳам йиғлай олмайман. Ҳатто яқин қариндошларимнинг жанозаларида ҳам кўзимга бир томчи бўлса ҳам ёш кeлмайди. Бу шунчаки оддий ҳолатми ёки динимизда бу ҳолатга нисбатан қандайдир қарашлар мавжудми?
Ва алайкум ассалом! Аслида йиғлаш ёки йиғламаслик мижозга боғлиқ. Қанча-қанча Аллоҳ таоло фарз қилган амалларни бажармайдиган, жаннат ва дўзахдан гапирилса “эртагингни бошқаларга айт” дейдиганлар ҳинд киноларини кўриб йиғлаётганларини кўрамиз. Демак йиғлаш Аллоҳ таолодан қўрққан ёки қўрқмаганлигига далолат қилади дегани эмас. Охиратни, қабрни, Аллоҳ таолонинг ҳузурида туришни эслаганда кўзига ёш оладиган бўлишга ҳаракат қилиш керак. Бунинг учун эса улар ҳақида ўқиб ўрганиш керак. Валлоҳу аълам!