Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Телеграммда группаларда тонг билан табриклаш

12:15 / 29.06.2022 | Шомурод | 1108

Ассалому алайкум! Биз курсдошлар группасини очганмиз. Бир дустим группага хар хил қориларни маърузалардан, Қуръон оятларидан ташлайди. Мен унга группага бундай оятлардан ташлама, чунки группада 3 киши намоз ўқийди. Қолганлари намоз ўқимайди. Намоз ўқимаганлари хам жунатган хабарни очиб ўқиши аниқ. Ўқиетган инсонлардан қайсидир бири маст бўлиши мумкин, қайсидир хожатхонада, қайсидир тахоратсиз холда группадан хабар келди деб очиб ўқиган инсонни гунохига шерик булма, Қуръон оятларидан тахоратсиз ўқилмайди, десам мендан хафа булди. Унинг айтишича, дустингга Аллоҳни эслатиб туриш савоб экан. Мен унга: Савоб олмоқчи булсанг олдига бориб ахволдан хабар олиб қанча насихатинг булса қилавер, чунки тахорати булмаса хам қанча эшитсаям зиёни йук, десам тушунмаяпти. Мендан хафа булиб ишонмасанг илмлилардан сўра деб ўзиникини маъқул қилаяпти. Қанча қорилар, имомлар каналлари, группалари бор. Улардан келган хабарларни очишдан олдин тахорат килиб кейин очиб бемалол ўқиш мумкин. Чунки инсон билади бу канал ёки группада фақат Қуръон оятларидан ёзилган хабар келишини. Шу сабаб очишдан олдин ақли бор инсон тахорат қилиб пок холда ўқийди. Журалар ёки хамкасблар, хар хил йигма группалар бор. Булардан келган хабар эса очиб ўқимагунча қандай хабар келганини билмайди. Унда бири эрталабдан бетини ювмасдан жума муборак деса, ортидан бири уятсиз бир приколдан жунатади, ёки тескариси кимдир уятсиз приколлардан жўнатса, ортидан дуолари билан пайшанба куни қутлуг булсин деб хабар жунатади. Шу сабабли группада Қуръон оятларидан ёзманглар, десам тушунмаяпти. Сиз шунга нима дейсиз мени курсатган мисолларим асослими, телеграммда жунатиш ва хабарларда келган Қуръон оятларидан тахоратсиз холда ўқиса буладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қуръон оятларини ўқиш учун жунубликдан пок бўлиши шарт. Оят ёзилган нарсани ушлаш учун таҳорат ҳам шарт. Аммо қуръон тиловати, ҳадиси шариф, маърузалар ва ваъз-насиҳатларни эшитиш учун ғусл ҳам таҳорат ҳам шарт эмас. Ўзи инсонларга Аллоҳнинг сўзини етказа олмай қийналаётган вақтда сизни ман қилишингизни қаранг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat