Ассалому алайкум! Хурматли устозлар уйда қари бобо ва момом борлар хуфтон намозини хали тақвимдаги вақти келмасдан ўқийдилар вақти бўлмади хали десам қариларга бўлади кун кеч бўлдику деп айтишади кеин нима дейишни билмай қоламан бир нарса ўргатсангизлар шуни айтиб вақтида ўқишга кўндирсам?
– Ва алайкум ассалом! Намозни тақвимдаги вақти кирган бўлса азон айтилмасдан ўқиса ҳам бўлади. Аммо вақти кирмаган бўлса зиммадан адо бўлмай, вақти кирганида қайтадан ўқиши фарз бўлади. Буни чиройли йўллар билан тушунтиринг. Бу сизни гапингиз эмас, балки Аллоҳ таолонинг буйруғи эканлигини тушунтиринг.
قَالَ اللهُ تَعَالَى: إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
Аллоҳ таоло:
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир», деган («Нисо» сураси, 103-оят).
Бу ояти карима намознинг фарзлиги ҳақидаги оятларнинг бири бўлиб, ундаги намозни тўкис адо этиш ҳақидаги буйруқ фарзни ифода этади. Намознинг вақти тайин қилиниб, фарз этилганлиги эса уни ўз вақтида адо этиш лозимлигини англатади. Валлоҳу аълам!