Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозни тарк қилишга узр йўқ

00:00 / 25.01.2007 | eski savollar | 5051

Ассалому алайкум, шайх жаноблари. Сизга бир саволим бор. Бу масала ҳамма талаба намозхонларга тегишли бўлгани учун сўраяпман. Мен институтда ўқийман. Гап шундаки Пешин, Аср ва Шом намозларим қазо бўлмоқда. Ўқишимда эса намоз ўқишга шароитим йўқ. Сабаби шундаки ўқийдиган жой мавжуд эмас, ҳатто намоз ўқийдиган талабаларга шубҳа билан қарашади. Жума намозига ҳам дўстларим билан яширинча борамиз. Бунинг устига институтда инсонларни расмини ҳам чизамиз. Жонли маҳлуқларнинг расмини чизиш гуноҳлигини биламан, лекин шунга мажбурман. Чизишни хоҳламаётганлигимни айтсам ўқишдан ҳайдашади. Илтимос маслаҳатингизга муҳтожман. Олдиндан раҳмат.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Намозни тарк қилишга узр йўқ. Нима қилиб бўлса ҳам уни ўқиш керак. Ҳатто ўтирган ҳолда ишора билан бўлса ҳам ўқишга ҳаракат қилиш лозим. Расм ҳақида ҳам сизга рухсат берадиган фатво топиш қийин.

Топ рейтинг www.uz Openstat