Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нега очликдан одамлар ўлади?

22:47 / 23.09.2022 | Алимов Дилшод | 957

Ассалому алайкум! Кўп марта африкадаги болаларни очликдан вафот этаётганини гапиришади. Бу хақиқат бўлса керак. Уларни ота-оналари фарзандларини боқишга харакат қилмасдан ўтирмаса керак деб ўйлайман. Аллоҳ таоло айтади: “Ерда ўрмалаган нарса борки, барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У Зот уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. Ҳамма нарса очиқ-равшан Китобда бордир”(Ҳуд, 6). Ризқ Аллоҳнинг зиммасида бўлса, нега бу болалар ёки одамлар очликдан вафот этишяпти?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло ҳар бир банданинг зарурий миқдоридаги ризқига кафилдир. Ундан ортиғига кафил эмас. Инсонлар ўзларига берилган ризқни исроф қилиб, кераксиз ўринга ишлатиб юбориб, сўнгра очидан ўлса, “Аллоҳ буларнинг ризқига кафил эмасмиди?!” деб эътироз қилишимиз оқил кишининг сўзи бўладими? Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat