Ассалому алайкум! Ёшим 25 да биринчи аёлим билан ажрашганман, битта фарзандим бор, алимент пулини бериб келяпман лекин аёлим алиментга ёзмаган талаб қилмаган, мен ҳозир Ал-азҳарга ҳужжат топшириб қўйганман, илм олиб илм тарқатиб динга хизмат қлиш ниятидаман, инша Аллоҳ агар мисрга кетиб қолсам фарзандимга алимент пули бера олмаслигим мумкин, саволим: илм оламан деб алиментни ташлаб қўйсам гуноҳ бўладими, ҳозир менда мисрга кетишга ва у ерда илм олишга ҳамма шароит бор, бу имконни қўлдан бой беришни ҳоҳламаяпман
– Ва алайкум ассалом! Фарзанднинг нафақаси отанинг зиммасида. Агар ўз вақтида адо қилмаса охиратда жавоб беради. Валлоҳу аълам!