- Ва алайкум ассалом!
عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مَسْعُودٍ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِنَّ لِلشَّيْطَانِ لَمَّةً بِابْنِ آدَمَ وَلِلْمَلَكِ لَمَّةً فَأَمَّا لَمَّةُ الشَّيْطَانِ فَإِيعَادٌ بِالشَّرِّ وَتَكْذِيبٌ بِالْحَقِّ وَأَمَّا لَمَّةُ الْمَلَكِ فَإِيعَادٌ بِالْخَيْرِ وَتَصْدِيقٌ بِالْحَقِّ فَمَنْ وَجَدَ ذَلِكَ فَلْيَعْلَمْ أَنَّهُ مِنْ اللَّهِ فَلْيَحْمَدْ اللَّهَ وَمَنْ وَجَدَ الْأُخْرَى فَلْيَتَعَوَّذْ بِاللَّهِ مِنْ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ ثُمَّ قَرَأَ (الشَّيْطَانُ يَعِدُكُمْ الْفَقْرَ وَيَأْمُرُكُمْ بِالْفَحْشَاءِ)الْآيَةَ
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Шайтоннинг одам фарзандига қиладиган ламма(васваса)си бўлади, фариштанинг ҳам одам фарзандига ламмаси бўлади. Шайтоннинг инсонга қиладиган ламмаси ёмон нарсаларни ваъда қилиши, ҳақни ёлғонга чиқариши билан бўлади. Фариштанинг ламмаси эса яхшиликни ваъда қилиш, ҳақни тасдиқ қилиш билан бўлади. Ким қалбида фариштанинг ламмасини топса уни Аллоҳ таоло тарафидан унга жўнатилганлигини тушунсин ва Аллоҳга ҳамд айтсин. Наригисини топганлар Аллоҳдан шайтониррожиймдан паноҳ беришини сўрасин” дедилар сўнгра қуйидаги оятни ўқидилар:
الشَّيْطَانُ يَعِدُكُمُ الْفَقْرَ وَيَأْمُرُكُم بِالْفَحْشَاء وَاللّهُ يَعِدُكُم مَّغْفِرَةً مِّنْهُ وَفَضْلاً وَاللّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ
268. Шайтон сизга фақирликни ваъда қиладир ва фаҳш ишларга буюрадир. Аллоҳ сизга Ўзидан мағфират ва фазлни ваъда қиладир. Ва Аллоҳ қамрови кенгдир, ўта билувчидир. (Бақара сураси). Имом Термизий.
Ушбу ҳадисга эътибор қилсангиз инсон ҳар қандай ҳолатда бўлмасин қалбига ёки фариштанинг лиммаси ёки шайтоннинг лиммаси келади. Инсон гуноҳ қилиб қалбида надоматни сезса, гуноҳ қилиб қўйганини сезса бу сезиш ва надомат Аллоҳ тарафидан тавба қилишга, ўзини ўзгартиришга чорлов эканлигини билиши керак. Чунки ҳадисда “Ким қалбида фариштанинг ламмасини топса уни Аллоҳ таоло тарафидан унга жўнатилганлигини тушунсин ва Аллоҳга ҳамд айтсин” деб айтилган. Бу хаёл шайтоннинг васвасаси бўлиб, сизнинг гапингиз эмас. Шайтонни васвасаси учун сиз жавоб бермайсиз. Валлоҳу аълам!
Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг
http://fiqh.uz/maqola/671