Ассалому алайкум! Уйимизни орқасида иссикхона қурилади деб бузилган бинолар қолдиқларини олиб келиб катта майдонни баландлик қилишмокда. Уларнинг ичидан бутун ғиштларни олиб додамлар уйга ташиб келяптилар қаршилик қилишимизга қарамай. Ўша ғиштлардан озгинасини хаммом тамирлашда ишлатишди. Менинг ёшим 20да қиз боламан, укам эса 15да. Биз харомдан қўрқамиз. Бизнинг ва онамнинг харомку деган гапимиз бувим ва додамнинг жахлларини чикаради. Адамла эса ахлатдан оляптиларку олаверсинлар деяптилар. Ахлатдан олинган фойдаланишга ярокли буюмлардан фойдаланиш халолми?
– Ва алайкум ассалом! Ёзганингизга кўра у ғиштлар ахлатни йиғадиган кишиларнинг мулки экан. Рухсатсиз олиш жоиз эмас. Рухсат олиб олсинлар. Валлоҳу аълам!