Ассалому алайкум! 1. Мен бир куни палон ишни қилсам, менга минг кун рўза тутиш вожиб бўлсин деб қасам ичибман, аммо афсуски билмасдан ўша амални қилиб қўйибман. Энди ўша 1000 кун рўза тутишим керакми ёки қасамни шарий каффоратларини бажаришим керакми? 2. Қасам ичгандан кейин бузиб қўйса, унга каффорат вожиб бўлади. Агар унда кейин яна бузиб қўйса яна каффорат вожиб бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Бундай ҳолатда 1000 кун рўза тутиш ёки каффорот бериш ўртасида ихтиёрлисиз.
2). “Ҳар қачон” ёки “ҳар сафар” каби жумлаларни қўшмаган бўлса бир маротаба каффорот вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!