Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турмуш ҳақида

14:23 / 28.09.2022 | Mustafo | 1070

Ассалому алайкум! Маслаҳат сўрамоқчи эдим. Ўзим ўйлайвериб эзилиб кетдим. Синглимнинг оиласи билан боғлиқ масала. Алоҳида ховли қуриб чиққанларига 4 йилча бўлиб қолди адашмасам. Ҳали унчалик таъмирлашмади. Синглимнинг эри уста қурувчи иш қаерда бўлса ишлайди. Ишлаган пулларини ҳаммасини онасига олиб бориб беради. Боллари еб ичиши учун харажат қилмайди деярли. Пул керак бўлса онамладан сўра дер экан. Акасига хам уй қуришябди ўша ховли битгунча пулни онасига берар экан. Қишда битта уйда печда ўтиришади. Уйни хаммаёғига иситгич ўрнатайлик деса кейинга суриб юрибди. Яна оёғи ҳам оғриди анчадан бери шу холига тикувчилик қилиб болларига харажат қилади. Яхшилаб даволатаман деб униям эри кейинга суриб юрибди. Шу холига катта қилиб суннат тўйи бераман ўғлимга укамни ўғлини тўйига қўшиб тўйхонада деб синглимни баттар сиқилтирябди. Дардини менга айтади ота онам сиқилмасинлар деб. Бу холатда қандай йўл тутиш керак. Ўзим эрига бир марта гапирган эдим. Синглимни эҳтиёт қил ўзинга керак деб. Опа сифатида. Синглимга айтма гапирганимни десам айтиб уришибди. Нега оиламга аралашади деб. Кейин гапирмадим. Ораларига баттар совуқчилик тушмасин деб. Шу вазиятда эрининг тутаётган йўли тўғрими? Оиласини тўлиқ таъминламаса ўзи ишлаган пулидан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ёзганларингиз рост бўлса, эр хотини ва фарзандларининг нафақасини адо қилиб турган, аммо хотин бунга қаноат қилмаётган ва янада зиёда қилишини талаб қилаётган кўринади. Хотинни қаноатга, эрни эса хотинга зулм қилмасликка ва исрофдан қочишга чақирамиз. Охиратда хотинга қилинган зарра миқдорича зулм учун ҳам, эрга қилинган ношукрлик учун ҳам ўта оғир сўроқ-савол бордир. 

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: انْخَسَفَتِ الشَّمْسُ عَلَى عَهْدِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَصَلَّى، فَقَامَ طَوِيلًا إِلَى أَنْ قَالَ فَقَالَ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنَّ الشَّمْسَ وَالْقَمَرَ آيَتَانِ مِنْ آيَاتِ اللهِ لَا يَخْسِفَانِ لِمَوْتِ أَحَدٍ وَلَا لِحَيَاتِهِ، فَإِذَا رَأَيْتُمْ ذَلِكَ فَاذْكُرُوا اللهَ. قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، رَأَيْنَاكَ تَنَاوَلْتَ شَيْئًا فِي مَقَامِكَ، ثُمَّ رَأَيْنَاكَ تَكَعْكَعْتَ، فَقَالَ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنِّي رَأَيْتُ الْجَنَّةَ فَتَنَاوَلْتُ عُنْقُودًا، وَلَوْ أَصَبْتُهُ لَأَكَلْتُمْ مِنْهُ مَا بَقِيَتِ الدُّنْيَا، وَأُرِيتُ النَّارَ، فَلَمْ أَرَ مَنْظَرًا كَالْيَوْمِ قَطُّ أَفْظَعَ، وَرَأَيْتُ أَكْثَرَ أَهْلِهَا النِّسَاءَ، قَالُوا: بِمَ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: بِكُفْرِهِنَّ، قَالُوا: أَيَكْفُرْنَ بِاللهِ؟ قَالَ: يَكْفُرْنَ الْعَشِيرَ، وَيَكْفُرْنَ الْإِحْسَانَ، لَوْ أَحْسَنْتَ إِلَى إِحْدَاهُنَّ الدَّهْرَ كُلَّهُ ثُمَّ رَأَتْ مِنْكَ شَيْئًا قَالَتْ: مَا رَأَيْتُ مِنْكَ خَيْرًا قَطُّ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالنَّسَائِيُّ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида қуёш тутилди. Бас, намоз ўқидилар, қиёмда узоқ турдилар. Бас, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, қуёш ва ой Аллоҳнинг оятларидан икки оятдир. Улар бировнинг ўлими ёки ҳаёти учун тутилмайдилар. Қачонки, буни кўрсангиз, Аллоҳни зикр қилинглар», дедилар. Одамлар:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, сизни турган мақомингизда бир нарсани ушлаганингизни, сўнгра чўчиб орқага қайтганингизни кўрдик?» дейишди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шубҳасиз, мен жаннатни кўрдим. Бир шингил (узум)ни ушладим. Агар уни (узиб) олганимда, албатта, дунё боқий турганича ундан ер эдингиз. Ва менга дўзах кўрсатилди. Бугунги манзарадек даҳшатли манзарани ҳеч кўрганим йўқ. Унинг аҳлининг аксари хотинлар эканини кўрдим», дедилар.
«Нима учун, эй, Аллоҳнинг Расули?» дейишди.
«Куфрлари учун», дедилар.
«Аллоҳга куфр келтирадиларми?» дейишди.
«Эрларига куфрони неъмат қилишади. Яхшиликка куфрони неъмат қилишади. Агар улардан бирига умр бўйи яхшилик қилсанг ҳам, сўнгра сендан бир (ёқмайдиган) нарса кўрса, сендан ҳеч яхшилик кўрганим йўқ, дейди», дедилар». Икки шайх ва Насаий ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Намозда озгина амал жоиз эканлиги. Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кусуф намозида қўлларини узатиб бир бир нарсани ушлаганлар, сўнгра чўчиб, орқага тисарилганлар. Бу ҳолни у зотга иқтидо қилиб намоз ўқиётган саҳобаи киромлар кўрганлар. Шунинг учун намоздан кейин бу ҳолда савол беришган.
2. Бировдан содир бўлган тасарруфни тушунмаса сўраш жоизлиги.
3. Жаннатнинг ҳозирда борлиги, уни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрганлари.
4. Жаннат мевалари борлиги, улардан бир шингилни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ушлаб кўрганлари.
5. Агар жаннат мевасини бир шингил бу дунёда бўлса, уни дунё тургунча еса ҳам тамом бўлмаслиги. Чунки, жаннатнинг ҳамма нарсаси боқийдир.
6. Фоний дунёда боқий нарса бўлмаслиги. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз жаннатдаги шингилни ушласалар ҳам узиб олмаганлари.
7. Дўзахнинг ҳозирда борлиги ва уни Пайғамбаримиз алайҳиссалом кўрганликлари.
8. Дўзахнинг даҳшатидақа даҳшат ва қўрқинчидақа қўрқинч бу дунёда йўқлиги.
9. Дўзах аҳлининг аксари хотинлар экани.
10. Олим кишидан баъзи нарсаларни, нима учун? деб сўраш мумкинлиги.
11. Аллоҳга куфр келтирмаган кишилар ҳам дўзахга тушишлари.
12. Яхшиликни инкор қилишга ҳам куфр сўзини ишлатиш мумкинлиги.
13. Эрига куфрони неъмат қилган хотин дўзахга тушиши аниқ нарса экани.
14. Яхшиликка куфрони неъмат қилиш дўзахга тушишга сабаб бўлиши.
15. Аёлларнинг арзимаган нарса учун бутун яхшиликларни унутиб юборишлари. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat