Ассалому алайкум! Бир саволнинг жавобида ажримдаги талоқдан сўнг аёл эр уйидан чиқмаслиги ва эри хам хайдамаслиги керак, то иддаси чиқмагунча. Идда сақлаши сабабларидан бири, идда вақти ўтгунча икки томон хам совуб, эрнинг хам, аёлнинг хам бир-бирига мехри уйғониши мумкин дейилган экан. Тушунишим бўйича идда муддатида хар икки томон хам, жахлдан тушиб, қайта ўйлаб кўриши ва оила қайта тикланиши мумкинлиги этилган. 1) Агар уч талоқ тушган бўлса, ушанда хам аёл эр уйида идда сақлаши лозимми; 2) шу холатда уч талоқдан кейин хам (агар аёл эр уйида бўлса) оила қайта тикланиши мумкимми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳа ўша уйда идда ўтиради.
2) Уч талоқ тушган бўлса қайта никоҳланиши мумкин эмас. Валлоҳу аълам!