Ассалому алейкум, шайҳ жаноблари! Менинг турмуш ўртоғим бир ташкилотга яқинда раҳбар бўлдилар. Аввалги раҳбар қўл остидаги бир рус аёл ишчини уйи узоқлиги сабабли олиб-кетиб юраркан, акс ҳолда ишга келмас экан. Ҳўжайиним ҳам бошқа бир қанча ишчилар бўшатилса-да у аёлни ҳар куни ишга олиб кетиб, қайтаётганда обориб қўйяптилар. Аввалига 4-5 ёш катта деб, балки бир кун жонларига тегиб бўшатиб юборишар деб сабр қилдим. Аммо ундай бўлмади. Мен турмуш ўртоғимга ишонсам-да, эркак киши билан аёл киши ёлғиз қолиши яҳши эмаслигини, ўртада шайтон борлиги учун кўнглим ғаш. Буну уларга тушунтуришга ҳаракат қилдим, аммо ризқимиз шундан эканлиги, бундай ишчи бошқа йўқлигини уқтирдилар (ваҳолангки мен ҳам айни шу соҳада бошқа ерда ишлайман, ишчи топиш унчалик қийин эмас). Бу ҳолатда қандай йўл тутай? Шубҳаланувчилардан, дил оғритувчилардан бўлиб қолишни истамайман.
– Ва алайкум ассалом! Наҳотки, ўша аёлни корхона раҳбаридан бошқа одам олиб бориши мумкин эмас? Жуда бўлмаса, учинчи бир шахс ҳамроҳ бўлишини ташкил қилиш керак.