Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Алохида уйга кўчиб чиқиш

17:56 / 01.10.2022 | Jalil | 1090

Ассалому алайкум! Бу саволни беришдан олдин Зикр ахлидан сўрангда хар хил саволлар билан танишиб чиқдим. Ота-она розилиги Аллохнинг розилиги экани хақида, севишганлар учун никохга ўхшагани кўрилмаганлиги ва келиннинг қайнота ва қайнонадан бўлак яшашни сўрашга хаққи борлиги хақида танишиб чиқдим. Хозирги холатни тушунтирсам. Хозир бир хонадонда Ота-онам, акам оиласи билан ва мен яшаймиз. Яқин орада уйланмоқчиман, мен кўнгил қўйган бир қиз бор, қизнинг хам менда кўнгли бор. Унинг оиласида ўғил фарзанд йўқ, қизнинг ота-онаси ажрашган ва тўйдан сўнг қизнинг онаси ёлғиз қолади(онасининг ёши катта) вақти бемахал қизнинг онасига қаров керак бўлади. Қиз онасининг уйига тез-тез бориб туриши керак лекин қайнота-қайнонанинг олдида хадеб онасининг уйига боравериши орада хар хил гап-сўзларга сабаб бўлиши мумкин. Шуларни хисобга олган холда тўйдан 1-2 йил ўтгандан сўнг ота-онамдан алохида яшашга рухсат сўрасам (қиз хам шуни сўраяпди) ота-онам розилик беришмаяпти. Тўйдан кейин биз билан яшайсан сени олиб қоламиз акангни алохида чиқарамиз дейишяпти. Агар алохида чиқиб кетмоқчи бўлсанг биз рози бўлмаймиз ва той хам бўлмайди дейишяпти. Биламан ота-онанинг розилиги жаннат калити хисобланади. Савол: 1.Бу холатда қандай йўл тутган мақул? 2.Ота-она рози бўлмаса хам алохида уйга кўчиб чиқиш мумкинми? Уларни розилигисиз алохида чиқсам гунохкор бўлмайманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳолатни сиз яхшироқ биласиз. Ота онани хизматини, ҳурматини қилиш лозим. Бирга яшалмаса ҳам. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat