Ҳурматли ҳазарт, ушбу ҳттп://www. Ислом. уз/саволлар/смф/индех. пҳп? топиc=9884. 0 линкдаги қуйидаги савол-жавобни кўриб менда савол туғилди. Иқтибос: - Савол: “ҳазрат, мен фермердан ижарага ер олиб дехкончилик килсам олган даромадимдан ушр бераманми ёки фермер ушр берадими? Аллоҳ рози бўлсин”. Жавоб: “Ижарага олинган ердан чиккан маҳсулотлардан бериладиган ушр Ханафий мазҳаби бўйича ижарага берувчидан олинади”. Иқтибос тугади. Савол қуйидагича: 1. Ҳозирги кунда барча фермер хўжаликлари “ер ижара шартномаси”га асосан ерни давлатдан ижрага олганлар ва давлатга солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлайдилар. Бунда ушрни адо этиш мажбурияти давлатга ўтадими ижарага берувчи сифатида? 2. (Агар 1-саволнинг жавоби “ЙЎҚ” бўлса) Ижарага олинган ердан чиккан маҳсулотлардан бериладиган ушр ижарага берувчидан олинса, ижарага олувчи (яъни дехқон), ижарага берувчига тўлаган ижара ҳаққи ушрни адо этишга етмаса, ижарага берувчи ушрни ўзини ёнидан тўлайдими? Маълумот учун: Ҳозирги кунда 1 гектар ернинг ижара ҳаққи 1, 5-2, 0 млн. Сўмни ташкил этади. Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.
Давлат ушр бермаслиги ҳаммага маълум. Шунинг учун деҳқон беради. Аммо ушрни эса, ушрнинг ярмини беради. Ушр лалми ерларнинг ҳосилидан беради.