Ассалому алайкум! Закот бериш учун молим нисобга етган, тадбиркорлик қилганим учун молимни маълум бир қисмини насияга берганман, лекин насияни қайтиши номаълум. Закот бервотганимда ўша насиядиги молни хам хисоблиманми?
– Ва алайкум ассалом! Насиядаги молни ҳам ҳисоблайсиз, фақат у қисмидан закотни қўлингизга текканидан кейин қирқдан бирини чиқарасиз. Яъни қўлингизга тегмаганидан ҳиссасини чиқармай турасиз. Валлоҳу аълам!