Шайҳ Ҳазратлари! Авалам бор сизни Ҳайит байрамлариз билан табрикламан Аллоҳ илмингизга илим берсин бизларни ҳам дуо қилинг устоз. Устоз закот ҳақида бир савол бермоқчи эдим. Дадамнинг тоғаларига закот берсам бўладими? Улар нафақадалар, ишламайдилар, яна бир савол закотимни бир йилда чиқаришим учун қанча пулим бўлгану қанча ҳаражат қилганман шуни билмаяпман. Шунга таҳминан ихлос ила кўнгилдан чиқарсам бўладими?
Ассалому алайкум! Дадангизнинг тоғаларига закот берсангиз бўлади.
-Бунинг учун закот чиқарадиган кундаги пулингизни ҳисоблаш ва унинг икки ярим фойизини чиқаришингиз керак. Албатта, маблағингиз нисобга етган ва бир йил камаймай турган бўлса.