Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фермада ишлаш.

17:26 / 01.10.2022 | Ismoil | 737

Ассалому алайкум! Бир дўстим чет элда фермада ишлайди. Куркаларни сӯйишар экан. Лекин хӯжайинлари, ора-орада яъни 2000 та куркадан 300 га яқинини "қандай йӯл билан бӯлсаям қонини чиқармасдан ӯлдир" дейишар экан. Сабаби 2000та куркадан ӯша 300 га яқини танаси ривожланмай қолганлари экан ва инфексянинг олдини олиш учун шунақа қонини чиқармасдан ӯлдиришга буюрар экан. "Кейин биз бӯйнини синдириб қонини чиқармасдан ўлдирамиз. Шунақа қилиб ӯлдирса гуноҳша қоламанми?" деб сӯраябди дӯстим. Кейин яна бир бири билан урушиб яраланиб, қаноти синиб, ёки бошқа жароҳат олган кураларни "тириклайин ахлатга ташланглар" дейишар экан. Кейин куркалар ӯша ерда ӯзи, 3-4 кунларда ӯлиб қоларкан. Бу ҳам ӯша эҳтиёткорлик юзасидан. "Лекин барбир ҳам гуноҳ эмасми?" деб сӯраябди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Куркани қонини чиқармай ўлдирса у буткул ҳаром бўлади. 

2). Ўша куркаларни истеъмол қилиш мумкин бўлса шаръий йўл билан сўйиш лозим. Акс ҳолда исрофга қўл урган бўласиз. Агар мутлақ истеъмолга яроқсиз даражада зарарланган бўлса уларни енг енгил озорсиз услубда ўлдириш керак. 

عن شداد بن أوس قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: إن الله كتب الإحسان على كل شيء، فإذا قتلتم فأحسنوا القتلة، وإذا ذبحتم فأحسنوا الذبحة، وليحد أحدكم شفرته، وليرح ذبيحته. رواه مسلم

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Албатта Аллоҳ ҳар нарсага эҳсонни битгандир. Ўлдирсангиз, бу ишни пишиқ бажаринг. Забҳ қилсангиз забҳни пишиқ бажаринг. Сизлардан бирингиз тиғини ўткирласин, забиҳасига енгиллик қилсин.”
Имом Муслим ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat