Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Мен устачилик билан шуғулланаман, бир меҳмонхонанинг омборини ўрнига хона (номер) қилишмоқчи экан, мен ўша ерни ғиштдан девор уришга ва шувоқ қилиб беришга рози бўлдим, ишди бошладим, иш пайтида билсам меҳмонхонага баъзида маъсият қилгани одамлар келиб туради экан, ишни тугатай деб қолган эдим, нима қилай, ишлайверайми ёки тўхтатайми? Ўринсиз савол берган бўлсам узр!