Ассалому алайкум! Синглимни эри уч талоқ деб 3-марта этибти, ўртада 2та фарзандлиги бор, уйдигилари яшивуради деб талоқ шартларини адо этмасдан қайтадан домла никохлаб қўйибти (қайси домлалигини билмиман). Ўқилган никохлиги қабул бўладими ёки ўртадиги муносабатлари зинога кирадими?
– Ва алайкум ассалом! Эр хотинига уч талоқ қўйган бўлса улар бошқа бирга яшашлари жоиз эмас. “Домла никоҳлаб қўйибди” деганингизга қараганда ё сизлар ҳақиқатни ёзмадинглар ё домла хато қилган. Валлоҳу аълам!