Ассалому алайкум! Мен болалар нафақасини оламан хўжайним чет элда ишлайди мен болалар нафақасини олиш учун маблағ бериб тўғрилатганман зарурлиги учун шунга виждоним жуда қийналади илтимос менга ёрдам беринглар бу харомми қандай қилиб қайтарсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Болалар нафақасини олишга ҳақли бўлмай туриб пора бериб уни олиш ҳалол эмас. Шу ишга қўл урган бўлсангиз дарҳол тавба қилинг, истиғфор айтинг ва барча пулларни давлатга қайтаринг. Валлоҳу аълам!