Ассалому алайкум! Цехимизда 2 та қўйни итларимиз бўғизлаган. Бўғизланган қўйларни калласини олиб ташламасдан, майдаламасдан кўмишни буюрдим. Бир танишим "харом ўлган бўлса хам қўйни майдалаб гўштини итларга бериши керак эди, қўйни бутунлай кўмиш мумкин эмас" деб қолди.
2). Қўйларимизни бўғизлаган итларни баъзилар озор бермасдан ўлдириш керак (укол қилдириб) чунки халол нарсани харом қилди дейди, баъзилар кўчага чиқариб ташлаб кел дейишади. Байъзилар итларни ушлаб олиб кетадиган ташкилотга бериб юбор (у ерда итларни ўлдиришса керак) дейдилар. Нима қилиш керак?
– Ва алайкум ассалом! 1). Нотўғри айтибди. Сиз тўғри иш қилибсиз.
2). Зарар келтирувчи нарсани ўлдириш мумкин. Қандай қилиб ўлдирилса ҳам озор бермасдан ўлдирилса бўлди. Валлоҳу аълам!