Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Овқатланишдаги суннат

18:27 / 04.10.2022 | Жавоҳир | 921

Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан таомланиш ҳақида ривоят қилинган ҳадисда суннатга мувофиқ овқатланишда ошқозоннинг учдан бирида овқат, учдан бирида сув ва қолган учдан бирида ҳаво бўлиши лозим экан. Саволим шундан иборатки, биз қаердан биламиз ошқозонимизни учдан бири тўлганини? Буни(овқат миқдорини) ўртача ҳисоби (ёки масалан, неча литр сув ошқозоннинг учдан бирига тўғри келади) ҳақида бирор фикр билдирилганми? Ёки буни аниқлашнинг бирор усули кўрсатиб ўтилганми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ушбу тақсимотнинг барчага бирдек мос келувчи ўлчови йўқ, балки ҳар кимнинг ҳолатига қараб аниқланади. Уни кунлик ҳожатларига кифоя қиладиган ва заифлаштириб қўймайдиган миқдорда ейиши учдан бирдан оз миқдордир. Ундан бироз ошириши билан ўша учдан бирни топади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat