Ассалому алайкум! Мен талоқ сўзини маносини, қудратини билмасдан у сўзни чунмасдан аёлимга 3 талоқни айтиб юборганман. Аллоҳдан сўраб тавба қилаяпман авф этишини ихлос билан чин юракдан сўравоман. Аллоҳ авф этгувчи зотдир, энди бўса шу сўздан афсусланвоман, азобланвоман. Аёлимни бошқаси билан тасавур қиломаяман, азобланвоман. Мен яна аёлим билан никох ўқиттирсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Шариатимиз илми ҳол, яъни қайси ҳолатга дучор келса яъни уйланмоқчи бўлган уйланишидан олдин, бирор касб ёки тижоратни қилмоқчи бўлган унга қўл уришидан олдин илмини ўрганиши шарт. Хусусан ҳар бир эркак аёлга никоҳ ва талоқ масалаларини ўрганишлари фарзи айн ҳисобланади. Аллоҳ ҳар бир инсонга буни имкониятини ҳам беради. Бепарво бўлиб, ўрганмаслик банданинг айбидир. Оддий мисол давлат қонунларига зид иш юритсангиз жиноий жавобгарликка тортиласиз. Билмагандим дейишингиз жазодан озод қилмайди. Сиз ҳам ҳаддингиздан ошган экансиз, билмай қилганмисиз, билиб қилганмизсиз барибир жазони тортишга мажбурсиз. Орага уч талоқ тушган ва сизларни бирга яшашларингиз жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!