Ассалому алайкум! Уйим банк ёнида жойлашган, кўчамизда мошина қўйиш мумкин эмас, тақиқловчи белги бор. Банк ходимларидан биттаси мошинасини бизни уйни олдига қиргизиб қўйади, ЙПХ ходимлари штраф қилмаслиги учун. Мошинасини ёшигга жуда яқин қўйгани учун эшикни очишга қийналамиз. Тушунтириб айтганман, бамалол қўйаверинг лекин иложи бўлса эшигимиз очиладиган қилиб қўйсангиз деб. Лекин фойдаси бўлмади базибир қўяверади. Эшикни очиб уйга киришда қийналамиз, бугун жуда яқин қўйгани учун мошинасини бампери зарар эди, мен энди уни тўлаб бераманми.
– Ва алайкум ассалом! Етказган зарарингизни қоплаб берасиз. Уйингизга кириб-чиқишингизга ҳалақит бераётганлиги унинг мулкига зарар етказишингизни мубоҳ қилмайди. Бу иш беихтиёр содир бўлганлиги ҳам сизни жавобгарликдан озод қилмайди. Валлоҳу аълам!