Ассалому алайкум! Эрим менга қилинган тухмат сабабли ҳомиладор вақтимда чет элга ишлашга кетган. Кетишдан олдин талоқ берди, фақатгина бир талоқ. Ҳозирда қонуний ажрашмаганмиз, фарзандим 1 ёшга кирди, мен қандай йўл тутай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Агар ростан бир талоқ берган бўлса ҳомилангизни туғишингиз билан иддангиз чиққан бўлади. Бошқа эрга тегиш учун уч талоқ олиш шарт эмас, бир талоқ ҳам кифоя қилади. Валлоҳу аълам!