Катта фарзандим июльда 9ёшга тўлади, хали хеч рўза тутмаган. Бу йил Рамазон чиллага тўғри келаркан (барчамизга Аллоҳ сабр берсин ). 1. Ҳазрат маслахат берсангиз қандай йўл тутай рўза туттирмайми, соатини камайтириб туттирайми, ёки бошқа йўллари бор бўлса билдиринг илтимос. 2. Рўза туттиришимга ёш бола деб отаси қаршилик қилиши тайин бундай холатда нима қилишим керак? Олдиндан катта раҳмат. ва раҳматуллоҳи ва баракатух!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Фарз бўлмаса мажбурий эмас. Баъзи кунлари туттириб ўргатилса бўлади.