Ассалому алайкум! Мен фойдаланаётган алоқа компанияси хар куни 100 сўм сим картадан фойдаланганим учун ва яна хисобимдаги пулнинг бир ярим фоизини кешбек қилиб қайтаради шу халолми?
– Ва алайкум ассалом! Компания ўзининг кўрсатадиган хизматини арзонлаштириб қайтариб берса ёки сиздан қилаётган фойдасини бир қисмидан кечаётан бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!