Ассалому алайкум! Устозлар яхшимисизлар бир саволим бор эди. Мисол учун биз биродарларимиз билан бир жойга йиғилганимизда масжидга боришга илож топилмай қолса. Бизнинг орамиздан кимдур имомликка чиқип намоз ўқиса бўладими. Ҳеч биримизнинг тажвид илмимиз йўқ.Ва у кишининг ўзининг бўйнига бундай маъсилиятни олиши тоғрими. Агар улар жамоат қилип ўқиятган бўлишса уларга қўшилмастан бир четта намоз ўқиш тўғри ишми, фитна чиқаришга кирмайдими бу иш.
– Ва алайкум ассалом! Қироати намозни бузадиган даражада бўлса имомликка ўтиши жоиз эмас. Агар бундай бўлмаса имомликка ўтиши ва унга иқтидо қилиш жоиз. Валлоҳу аълам!
Ушбу мақолани ўқинг: