Ассалому алайкум! Автобусда намоз ўқишга тўғри келиб қолаяпти. Орқа тарафга ўтиб қибла тарафни топиб тик туриб ўқиябман. Лекин юриб кетаётганда чайқалиб ноқулайлик туғдиради, яъни йиқилмаслик учун бир муддат бирор нимани ушлашга ва оёқ билан мувозанат сақлашга тўғри келмоқда. Намоз қазо бўлмаслиги учун шунга мажбур бўляпман. Бу ҳолатларда намоз бузилмайдими? 2. Араб ҳарфларини ва ўқишни биламан. Имомга иқтидо қилгандан сўнг у киши Фотиҳа сурасидаги ض ларнинг ўрнига ز ишлатса мен фарзни қайта ўқишим зарурми? Умуман олганда қайсидир фарздан кўнгил тўлмаса қайта оқиш жоиз бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳаракатланиб турган бўлса, ушлаб олиб ўқиш жоиз.
2). Қайта ўқиб олинг. Валлоҳу аълам!