Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мен қарздорманми?

09:39 / 27.10.2022 | Ren Essans | 646

Ассалому алайкум! Менга бир ҳамкасбим байрам тадбирини телефони орқали суратга олишида ёрдам бериаҳимни сўради ва ўзининг сифатли камерага эга телефонини берди. Мен эса бошқадан илтимос қилинг десамда қўярда қўймай суратга олиб туринг деб туриб олди. Суратга олиш вақтида телефони қўлимдан тасодифан тушиб кетиб синди. Энди, телефонни ҳаққини мен тўлаб беришим керакми? Агар тўлаб бермасам қарздор бўлиб қоламанми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўзганинг буюмини унинг изни билан қўлга олган шахс омонатдор, буюм эса омонат моли ҳисобланади. Омонат моли омонатдор шахснинг бепарволиги ёки ҳаддан ошиши туфайли ҳалок бўлса омонатдор тарафидан тўлаб берилади. У тарафдан бепарволик ёки ҳаддан ошиш содир бўлмаган бўлса тўлаб бермайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat