Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Инсон руҳи

20:22 / 27.10.2023 | Maxsuda | 669

Ассалому алайкум! Яқинда 31 ёшли укам оламдан ўтди. Тошкентда кўп қаватли уйнинг 10 қаватидаги бир хонадонни ички ремонтини олган экан эндигина иш бошлаган. Қандайдир сабаблар билан ўша иш жойида ўзини осиб қўйибди. Олиб келиб тупроққа қўйдик, маракаларини ўтказдик. Ҳали бир ой ҳам бўлгани йўқ. Уй эгаси ремонт учун бошқа усталарни олибди. Бироқ айтишича усталар умуман ишлай олмаётган экан. Деворга мих қоқмоқчи бўлса қоқилмас, буёқ қилмоқчи бўлса бўёқ сурилмас, ҳеч бир иши ўхшамай қийналаётган экан. Қўшнилар ҳам арз қилишаётган экан, кечаси билан тақир туқур овозлар келади, кимдир туни билан ишлаб чиқади деб. Нима қилишни билмай ота онамнинг боши қотган. Бу қандай ҳолат бўлиши мумкин, руҳи безовтамикин? Тинчлантириш учун нима қилсак бўлади? Укам Навоий вилояти Хатирчи туманида яшарди ва Тошкентда ишларди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатнинг марҳумга алоқаси йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat