Ассалому алайкум! Телеграмда битта катта авто компаниянинг боти бор экан. Бу компания ўзини ва ишини реклама қилишлик учун телеграмда бот очибди. Яъни аъзолари таклиф қилса шунга 0.1$ беришар экан. Шунга ўхшаш саволларни сайтдан ўқиб чиқдим ва ишлаётган иши, таргиботи ҳалол бўлса жоиз маносидаги жавобни ҳам кўрган эдим. У компаниянинг иши автомобиллар билан боғлиқ ва инвеститсия билан ҳам боғлик экан. Яъни кимдир у компанияга пул киритиб кейин қайсидир муддатдан сўнг пулини компания даромадидан кўпайтириб олар экан. Мен шу ботга одам таклиф қилиб ҳар бир одам учун 0.1$ дан олиб қўшимча даромад қилсам жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган бу каби компаниялар халқимизни аҳмоқ қилавериб роса бойишди. Афсуски халқимиз ҳалиям кўзи очилмаяпти. Валлоҳу аълам!