Ассалому алайкум! Бу сотувчи ва олувчи ўртасидаги қарз муаммоси юртимизнинг кўпгина улгуржи бозорларида келишмовчиликларга сабаб бўлмоқда. Қарздор сўмга насияга олган мол пулини келишилган муддатда қайтармайди. Шу вақт оралиғида доллар нархи жуда тез кўтарилиб кета бошлади. Шунда қарз берган киши қарздор билан келишиб, “қарзинги кейинрок бўлиб-бўлиб берасан, фақат бугунги курс бўйича ҳисоблаб сўмдаги қарзни долларга айлантириб қўямиз” деб келишган.
1). Шу келишув шариатга хилоф эмасми?
2). Айнан шунақа ҳолатда қарздор сўмдаги қарзини долларга айлантиришга қарши, аммо қарз берган киши “вақтида бермаганинг учун мен зарар кўраяпман” деб қарздорнинг норизолигига қарамасдан долларга ҳисоблаши мумкинми?
Ва алайкум ассалом! 1). Пул инфиляцияга учраган вақтда қарз берилган муддатдаги тилло ёки кумушнинг қийматига қараб нарх чиқарилади. 2). Келишиб, тиллога ҳисоблаши мумкин. Валлоҳу аълам!