Ассалому алайкум! Зиммасига ҳаж фарз бўлмаган ота ҳажга бой фарзандини маблағи билан бориб келса, кейин ота ўзи бой бўлиб қолса, зиммасига ҳаж қайта фарз бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ўша биринчи марта қилиши билан фарз ҳажи адо бўлади. Бой бўлганида қайта фарз бўлиб зиммасига тушмайди. Валлоҳу аълам!