Ассалому алайкум! Мен яқинда кўмир олгандим ўшани 1 самону 30 дирамдан килосини 13 қоп бермоқчийди пулимга 14 қоп қилиб олдим 520 самон бўлди ўшани килосини 1.30 дан сотсам бўладими? Менга 520дан кўпроқ пул қолади. Шундай қилсам гунохмасми ёки олган нархимда сотишим керакми хамма қопини? 520 га сотишим керакми ёки устига озрок қўйиб сотсам хам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ўша ортиқча 1 қоп кўмирни рибосиз, саҳиҳ савдо билан сотиб олган бўлсангиз, у сизнинг мулкингизга айланган ва уни қайта сотишда истаган нархингизни белгилашингиз мумкин. Агар рибо йўли билан олган бўлсангиз уни сотувчига қайтаришингиз шарт. 13 қоп кўмирга фалон пул бераман ва яна 1 қоп қўшиб берасан деб савдо қилган бўлсангиз ўша 1 қоп эвазсиз бўлгани учун унинг савдоси дуруст эмас. Валлоҳу аълам!