Ўтган йили бир ҳожи онанинг ҳаж ошига борувдим. Ўшанда маҳалланинг мулласи жамоатга,"ҳожи онамиз нафақат ўзлари, балки эрлари ва оталари номидан ҳам ҳаж қилиб келдилар" деб айтдилар. Ҳожи онамиз айтишича, у ерда маълум бир миқдорда пул берилиб, “эрлари ва оталарига ҳаж қилди” деган қоғоз олибдилар. Ҳожи онамизнинг эрлари ҳаёт, фақат соғликларининг мазаси йўқ. Ҳожи онамиз эса ҳаж сафарига маҳрамсиз борганлар. Энди ҳамма у кишининг эрларини “Ҳожи бобо” дейишади. Устоз шариатимизда бу жоизми?