Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Халолми?

07:21 / 31.10.2022 | Behruz | 806

Ассалому алайкум! Мени бир танишимни дўстини бизнеси бор. Танишим у дўстига малум миқдорда пул берган ва у дўсти тушган фойдадан қанчадир вақтда танишимга пул бериб туради, саволим шуки танишимни бу олаётган пули халолми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саволга жавоб бериш учун тафсилотлар етарли эмас. У пулни қандай келишувга асосан берган? Қарз деб берган бўлса берган миқдоридан ортиқча олган ҳар қандай пули рибодир. Агар музораба учун берган бўлса ва шариатга мувофиқ ишлашаётган бўлишса олаётган пули ҳалол. Музораба ҳақида ушбу мақолада маълумот берилган: https://fiqh.uz/maqola/317 Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat