Ассалому алайкум! Динимизда қизлар билан қўл бериб сўрашиш тақиқланган. Лекин ҳозирги кунда курсдош қизлар саломлашиш учун қўлларини узатишади, бундай вазиятда қандай йўл тутайлик? Қўл узатмасак хафа бўлишади, гарчи уларга тушунтирган бўлсакда. Нима маслаҳат берасизлар? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
Ва алайкум ассалом!
Қизлар хафа бўлмасин, Аллоҳ таоло ва Унинг расули норози бўлса майли. Бу мусулмоннинг гапими? Отангиз бирор ишга буюрсаю, баъзи қизларни деб отангизни айтганини қилмасангиз: “Мени шу қизболачалик ҳам тенг кўрмадингми” дейиши тайин.
"Излаш хизмати"дан фойдалансангиз мақсадга мувофиқ бўлар эди. Валлоҳу аълам!
http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=22405.0
/>
http://savollar.islom.uz/savol/4925
/>
http://savollar.islom.uz/savol/27511
/>
http://savollar.islom.uz/savol/4982
/>
http://savollar.islom.uz/savol/82728