Ассалому алайкум! 1. Монопол ташкилотда (машина ишлаб чиқарилади) ишлашнинг ҳукми қандай? 2. Ишга кираётганимда яшаш жойимдан узоққа (400км) бориб ишлашимни ҳаражатлари(йўлкира, ижара еб ичиш) учун 1 500 000 ваъда қилинган эди директор ўринбосари томонидан, кейин билсам бу пулни олиш учун шунча суммага тузилган (1 600 000 гача) ижара шартномаси кўрсатишим керак экан , яъни фақат ижара ҳаражати учун берилар экан . Мени ижара ҳаражатим 550 000, Савол: ваъда қилинган пул мени ҳаққимми, уни 1 600 000 сўмга тузилган шартнома билан олсам бўладими? (Яъни бу пулни ижарадан иқтисод қиламан ва йўлкира... учун ишлатаман, ёки мен ҳаммасини ижарага ишлатишга мажбурманми, у пул нимага ишлатсам ҳам берилади фақат иқтисод қилмоқчи босам ижара ҳаражатим бўрттириб кўрсатишим керак)
– Ва алайкум ассалом! 1). Жоиз.
2). Ваъданинг ўзи билан ўша пул сизнинг ҳаққингизга айланиб қолмайди. Фақат ижара ҳаражати учун бериш кўзда тутилган бўлса бунга хилоф қилишингиз мумкин эмас. Валлоҳу аълам!