Ассалому алайкум! Мен ўқийдиган мактабда имтихондан ӯтишимиз учун устозларга озиқ-овқат яъни тушлик қилиб берамиз деб синфдошларим келишишаётганди. Нимага десам ӯтолмаган болаларни ҳам энг паст баҳо билан ӯтказиб юборишади деб айтишяпти. Мен бу коррупция яъни пора бӯлади бу деб бу нарсага қӯшилмайман деб айтяпман. Хозирги холатда мен тӯғри иш қилаяпманми?
– Ва алайкум ассалом! Тўғри айтибсиз бу пора бўлади.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه ، قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صلي الله عليه وسلم الرَّاشِيَ وَالْمُرْتَشِيَ فِي الْحُكْمِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳукмда пора берувчини ва пора олувчини лаънатладилар».
Термизий ва Аҳмад ривоят қилишган. Валлоҳу аълам!