Ассалому алайкум! Дадам қарз берган одам, қарзини кредитга олган пулидан қайтармоқчи. Дадам ўша пулдан менга мошина олиб бермоқчи. Ман ўша мошинада такисистлик қилмоқчи эдим, лекин бу жоизмасликини билдим. Дадам диндан узоқ одам, бу жоиз ёки жоизмасликини дадамга фарқи йўқ. Саволим: 1. Дадам ўша пулга мошина олса, ман дадамдан шу мошинани арендага олсам, шундан топган пулим менга ҳалол бўладими? 2. Шу мошинани ўзим ишлаб топган ҳалол пулга дадамдан арзонроққа сотиб олсам, шу мошинадан фойдаланишим жоиз бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 1-2). Жоиз. Отангиз қарздорни кредит олишга буюрмаган бўлса бас. “Нима қилиб бўлса ҳам қарзимни қайтар” десин ва буёғига аралашмасин. Валлоҳу аълам!