Ассалому алайкум! Мен китоб сотувчисиман. Кўплаб ўқувчилар ва катта ёшли инсонлар ҳам диний ва дунёвий китобларни ижарага беришни сўрайди. Саволим китобни ижарага бериш мумкинми? Ижара пул қандай белгиланса маъқул? Китоб таннархига кўрами ёки сотув нархига?
– Ва алайкум ассалом! Китобни ўқиш учун ижарага бериш жоиз. Нархни белгилашга чекловлар йўқ. Имкон қадар арзон қилганингиз яхши албатта. Валлоҳу аълам!