Ассалому алайкум! Ҳозирда Тожикистон ва Қиргизистон жанг қилишяпти. Мен Тожикистонда хизмат қилиб заҳира қўшинларида рўйҳатдан ўтганман. 2-3 кун олдин менга қўнғироқ қилиб харбий комиссариятга келишимни сўрашти(нимага чақиришганликларини билганим учун бормадим). Мени қийнаётган нарса шундай жангларда иштирок этишнинг ҳукми қандай? Ахир икки тарафда ҳам мусулмонлар борку?!
– Ва алайкум ассалом! Имкон қилсангиз фитна пайтида аралашманг. Валлоҳу аълам!