Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Спиртли ичимлик савдоси йўга қўйилган Ошхоналарда таомланса бўладими?

00:00 / 08.12.2010 | eski savollar | 3914
Асслаому Алайкум!Мени бир савол жуда хам анчадан бери қийнайди. Гап шундаки хозирги кунда қайси ошхоналарга қараманг аксарият қисмида спиртли ичимлик савдоси йўлга қўйилган. Имконият даражсида уларга кирмашликка харакат қиламан. Ундай ошхоналарни четлаб утишга харакат қиламан. Яқинда биз бирга ижарада турадиган ташкилотдан бири кафе очди. Эхсон қилиб хаммани чақарди. Оёғим тортмади. Бормадим. Очиғи улар очаётган кафеда спиртли ичлимк сотилиши йўлга қуйилган булиши керак. Чунки аввалроқ ходимлари билан гаплашганимда айтишларича кафе очишар экан ва ёнига спиртлик ичимликлар сотиладиган магазин хам очишар экан. Шунақа гаплар бўлган эди. Улар учун спиртли ичимликлар сотиш ва ичиш балки одатий холдир. Ташкил бўлишда нияти бузуқ бўлган жойга бир неча марта чақиришган бўлса хам хар хил бохоналар топиб қочиб юрибман. Юзига туғрисини гапирсанг хуник хам кўринасан балки душман хам ортирб оласан киши. Шунинг учун саволимга узоқдан келган бўлсам хам илтимос маслахат беринг. Спиртли ичимликлар савдоси йўлга қуйилган ошхоналарда таомланса бўладими? Бир тарафдан қалбим у ерга қадам хам босманг десада кафе эгасига "Сиз спиртли ичимлик сотишингиз сабабли синзни кафеингизда таомланаолмайман" дегани иккиланаман. Спиртли ичимликни савдосидан тушган маблағ хам, таомлардан тушган маблағ хам хаммаси битта қозонга тушади. Яна унга қайта таомлар учун керакли махсулотлар ва спиртли ичимликлар олинади. Нега хозирги кунда инсонлар харом ва ҳалолни фарқига бормай қолишди. Қўрқяпман. Шундай ошхонларда билиб ёки билмай таомланиб еяётган луқмамизига харом аралашиб қолмаяптимикин. Туғри балки биз ҳалол меҳнатимиз билан топаётган маблағимизга таомланаётгандирмиз. Лекин харом аралшаган базида дўстларимиз ёки хамкасбларимиз билан билмай бориб қоламиз хамма кирганда ёқ у ерда спиртли ичимлик сотиларкан мен у ерга кирмайман деб белая ворона бўлиб қолишдан қорқасиз. Хамма сизга бошқача нигоҳ ташлай бошлаши турган гап.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Тўғрироғи бу аввалдан қолган асорат. Ҳозир аста-секин тушунганлар кўпайиб бормоқда. Авваллари сизга ўхшаб фикр юритадиганлар деярли жуда ҳам оз эди.

Топ рейтинг www.uz Openstat