Ассалому алайкум! Биз дўстларимиз билан йиғилиб ҳар ҳафта футбол ўйнаб турамиз. Белгиланган куни ўша шаҳарда бўлиб туриб футболга келмаган кишига (у рози бўлмаслиги ҳам мумкин) маълум миқдорда жарима солиниши белгиланган. Жарима пуллари йиғилгач кўпчилик бўлиб чойхонага чиқиб биргаликда овқатланилади (бунда жарима тўлаган киши қатнашмай қолиши ҳам мумкин). Шу ҳолатда йиғилган пулдан чойхонада фойдаланиш жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Жарима солишингиз ҳам ўша пулларни ишлатиб юборишингиз ҳам жоиз эмас. Шу вақтгача олган жарималарингизни эгаларига қайтаринг. Валлоҳу аълам!