Ассалому алайкум! Беморлар, қўлимга дори юбориш учун катетр қўйишганлиги сабабли сув теккизиш мумкинмас. Таяммум қилиш тартиби билан танишиб чиқдим. Бунда хам шу катетр сабабли таяммумни мукаммал қилиш имкони йўқ. Чунки қўлни таяммум қилаетганда катетрга тегиб қолади. Ушбу холатда қандай йўл тутиш лозим?
– Ва алайкум ассалом! Таяммумда ўша жабиранинг остидаги терига масҳ тортиш узрли бўлгани унинг устига масҳ тортасиз. Валлоҳу аълам!