Ассалому алайкум! Ароқ, пиво, вино каби Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни истеъмол қилмасада уларнинг қадоқланган идишларидан фойдаланса бўладими? Масалан деҳқончиликда, сув ичишда, уларни сотиб пул қилишда, уч марта ювиб ташлаб ҳиди чиқиб турса ҳам жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Кўринишидан ҳаром ичимликларники экани билиниб турадиган бўлса улардан фойдаланмаган афзал. Валлоҳу аълам!