Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хиёнат

15:29 / 17.11.2022 | Giyos | 1467

Ассалому алайкум! Яқин биродаримнинг (эркак киши) ахли аёлини бегона эркак билан гаплашиб юришини билиб қолибти хатто яқин масофадаги тушган расмларини аёлини телефонидан топиб олибти. Биродаримнинг икки ўғил фарзандлари бор биродарим хозир жуда қаттиқ сиқиляпти тушкунликка тушиб қолган. Энди у нима қилса бўлади? Аёлини ота уйига жўнатиб юборган, талоғини берсинми ёки бирга яшашларига йўл қолганми ёки бошқа боши очиқ аёл топиб уйлансинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аёл қилган ишига тавба қилган бўлса уни кечиришга бирор монелик йўқ. Агар ўша гуноҳини тарк қилмайдиган бўлса бундай аёл билан яшамаслик керак. Ҳадисда қуйидагича келади:

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: إِنَّ امْرَأَتِي لَا تَمْنَعُ يَدَ لَامِسٍ، قَالَ: غَرِّبْهَا، قَالَ: أَخَافُ أَنْ تَتْبَعَهَا نَفْسِي، قَالَ: فَاسْتَمْتِعْ بِهَا. رَوَاهُ أَبُودَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Аёлим қўл узатувчининг қўлини ман қилмайди», деди.
«Уни ўзингдан узоқлаштир», дедилар.
«Нафсим унга эргашишидан хавф қиламан», деди.
«Ундан фойдаланавер», дедилар у зот».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдаги «Аёлим қўл узатувчининг қўлини ман қилмайди», деган жумла «Эркаклардан ўзини олиб қочмайди» ёки «Мол-мулкни ҳаддан ташқари исроф қилади», деб, икки хил таъвил қилинган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ундай хотинни талоқ қилиб юборишни маслаҳат берганлар. Лекин эр хотинини талоқ қилса, ундан кўнгил уза олмай, ўзи қийналишини баён қилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ундай бўлса, ундан фойдаланиб юравер», деганлар.
Бундан «қўлни ман қилмаслик» мол-мулкни исроф қилиш маъносида айтилганлиги келиб чиқади. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эркак кишининг қўлини қайтармайдиган аёл билан бирга яшайверишни маслаҳат беришлари мумкин эмас. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat