Ассалому алайкум хурматли Шайх хазратлари.Бундан тахминан икки йил аввал аёлим билан жанжаллашиб колдик.Уни бир неча бор огохлантиришимга карамасдан яна менга гап кайтаргани учун бир-икки шапалок урдим ва уйига бориб ўтирса махалла куйдан,ака-укасидан хижолат бўлиб кайта бу ишни килмайди деган ўй билан "уйингга жўна" деб хайдавордим, бошқача мақсад бўлмаган.У уйига кетди ,5-6 кундан кейин дадам: бугун бориб келинни қайтариб олиб келасан деган эди мен бормайман дедим шунда дадам,ундай бўлса ўзим ёки онанг бориб олиб келамиз деб туриб олди.Мен ундай қилманглар келиб яна менга гап қайтаришни давом эттириши мумкин узоқроқ ўтирсин борманглар дедим ва шу юзасидан дадам билан тортишиб қолдик.Сўнгра мен ўша куни ота-онамга қарата "ким бориб олиб келса жавоби ўзи билан" дедим (бу сўзни ота-онам ва ўзим эшитдим) бошқа сўз айтганим йўқ.Шу гапимдан кейин улар ўша куни олиб келгани боришмади.Яна орадан 5-6 кун ўтгандан кейин онам бориб олиб келди.Хозирда ўзим хам обориб,олиб келиб юрибман. Энди эса мен ўйланиб қолдим ўшанда талоқ тушмаганмикин ? деб.Шайх Хазратлари сизга барча воқеликни тўлиқ айта олдим деб ўйлайман илтимос ёрдам беринг талоқ тушмаганмиди? мен нима қилишим керак?жавобингиз учун олдиндан рахмат. Аллох умрингизни зиёда қилсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ўша гапни айтганингизда доимийликни ният қилган бўлсангиз, талоқ тушади.