Ассалому алайкум! Мен чаҳл устида хотинимга агар онангни уйига борсанг ва улардан пул сўрасанг ҳаромсан дегандим. Буни айтишимга ўртада жанжаллар сабаб бўлганди. Лекин хотиним онасиникага борган, мен бу сўзни айтганимда хаёлимда талоқ ҳақида фикр бўлмаган. Мана шу сўзим уч талоқ эмасми?
Ва алайкум ассалом! Уч талоқ эмас, лекин эр хотинини ўзига ҳаром қилиш бир талоқ ҳисобланади. Валлоҳу аълам!